Маърузалар матни “Молия” фани дастури асосида ёзилган бўлиб, унда молиянинг моҳияти ва функциялари, молиявий сиёсат, молия тизими, молиявий бошқарув, молиявий режалаштириш, молиявий назорат, молия назариялари, хўжалик юритувчи субъектлар молияси, давлат бюджети, бюджет даромадлари ва харажатлари, бюджет тақчиллиги, бюджет тизими ва тузилмаси, бюджет жараёни, давлат кредити, бюджетдан ташқари фондлар, ижтимоий таъминот, суғурта, уй хўжаликлари молияси ва халқаро молияга оид мавзулар ўз аксини топган.