Адабиётда ҳаёт ва инсон образини талқин этишда янгича ўзгаришлар, янгича тенденциялар пайдо бўлишга сабаб нима? Аввало, айтиш керакки, адабиёт бу ҳаёт ифодаси. Шундай бўлгандан кейин ижтимоий-маънавий ҳаётда юз берган барча янгиликлар, ўсиш-ўзгаришлар адабиётда акс этиши, ўз инъикосини топиши тайин.