Фольклор асарлари халқ ҳаётининг кўзгусидир. Боиси асрлар давомида халқимиз томонидан ижод этилгани мазмунан бой, шаклан гўзал бадиий бойлик ҳозирги кунда халқимизнинг ўзига, миллионлаб замондошларимизга хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, халқ оғзаки ижоди намуналарида минг йиллар оша яшаб келаётган халқимизнинг кўп асрлик ижтимоий-сиёсий ҳаёти, кураш ва интилишлари, мураккаб тарихи ажойиб шаклларда ифода этилган.