Журналистика халқ оммасига хабар-у янгиликлар тарқатиш, уларни шарҳлаш, тушунтириш, таҳлил қилиш, моҳиятини очиш, умумлаштириш орқали жамоатчилик фикрини шакллантирувчи, ривожлантирувчи кучли ғоявий восита ва ўткир мафкуравий қурол ҳисобланади. Телевидение бошқа ОАВлар сингари ахборот етказиш, таҳлил қилиш ва жамотчилик фикрини шакллантириш каби вазифаларни бажариб келмоқда. Тележурналистика жанрлари мавзу кўлами жиҳатидан ижтимоий ҳаётдаги энг катта ва тарихан узун, абадий мавзулардан ташқари, энг долзазрб, катта-кичик муаммолардан тортиб, кундалик янгиликларларгача - яъни бутун ҳаётни қамраб олади. Кейинги йилларда телевидение соҳасида қатор ўзгаришлар рўй берди. Тележурналистика назариясига киритилган, қўлланилаётган анъанавий жанрлар туркумига янги замонавий жанрлар сифатида телевидениега теледебат, телекўприк, ток-шоу каби жанрлар кириб кела бошлади. Диссертацияда ана шундай янгича шаклдаги кўрсатувларжа мавзу ва маҳорат масалалари қаламга олинган.