Дунёда интернетнинг шиддат билан тарқалиши кўплаб мамлакатларда энг обрўли ва машҳур босма нашрларнинг ададлари тушиб кетишига, айрим газеталар ёпилишига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, радио ва телевидение пайдо бўлиши газеталар фаолиятига чек қўйиши ҳақидаги башоратларнинг нотўғри эканлигини исботлаганди. Бироқ, уларга яъни, электрон ОАВнинг юзага келишига матбуот бардош бера олди. Ушбу тадқиқотда интернетдаги газеталарнинг ўзига хосликлари таҳлил этилган.