Инсоннинг маънавий сифатларини шакллантиришда аввало оила, сўнг жамият асосий рол ўйнайди. Оиладан бошланган бу жараён инсон шаклланган сари жамиятда, ижтимоий ҳаётга аралашув натижасида давом этади. Бола улғаяр экан, унинг руҳиятига таъсир этишда аввал мактаб, сўнг академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари кейин олий ўқув юрти, маҳалла ва уни ўраб турган муҳитнинг аҳамияти кучайиб боради. Бунда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ҳам алоҳида ажралиб туради. Чунки асосий ахборотни етказиб берадиган ОАВ ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. ОАВ ахборот етказишдек асосий функцияси билан бирга, тарғиботчилик, жамият онгини шакллантириш каби функциялари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. ушбу диссертацияда жаҳон матбуотида диний бағрикенглик масалалари таҳлил қилинади.