Биз бугун ғоят катта босимдаги ахборот алмашинув жараёнида яшамоқдамиз. Бу даврга мутахассислар умумий маънода глобаллашув даври, дея таъриф бермоқдалар. Тўғри эндиликда кичик хабардан тортиб, халқлар, миллатлар, ҳукуматлар, мамлакатлар манфаатларига тааллуқли бўлган жаҳоншумул воқеаларгача умуминсоний аҳамият касб этмоқда.