“Журналистика психологияси” фани оммавий ахборот воситалари зиммасидаги психологик вазифаларни, уларнинг жамоатчиликка психологик таъсири масалаларини, ушбу жараёнларда журналистлар фаолиятининг такомиллашиб, дунёқарашининг ўзгариб боришини, ушбу жамоатчилик билан муносабатини ўрната билиш, ахборот олиш, уни қайта ишлаш ва тарқатишда бўлажак журналистнинг руҳий тайёргарлигини тадқиқ қилади. Журналистика соҳаси билан боғлиқ ижтимоий вазифалар, журналист зиммасидаги масъулият ҳамда мажбуриятдан келиб чиқадиган психологик талаблар, қолаверса, журналист маданияти билан алоқадор тушунчалар борасидаги назарий қарашларни ёритади.