Америка адабиёти ихлосмандлари орасида Э.М.Хемингуэй номини билмаган ўқувчи бўлмаса керак. Э.М.Хемингуэй ХХ аср Америка адабиётининг йирик намоёндаларидан бири бўлиб, унинг адабий асарлари жаҳон ва Америка мумтоз адабиётининг дурдоналари ҳисобланади. У сермаҳсул ёзувчи сифатида ҳам Америка адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади.