Дунёга юз тутаётган мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳатлар амалга оширилмокда, жамиятда юксалиш ва янгиланиш жараёнлари бормокда. Мустақил давлатимизнинг мустаҳкамлигини сақлаш, уни ривожлантириш, бутун дунёга танитиш — булар ҳаммаси келажак авлоднинг олдида турган асосий вазифалардандир. Шунинг учун ёш авлодни ҳар томонлама етук, соғлом ва чиниққан қилиб тарбиялаш педагог ва тарбиячилар, тиббиёт ходимлари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик олдида турган юксак вазифалардан биридир.