Ҳар бир халқнинг мақоллари ўша халкнинг ҳаётий тажрибасини, урф- одатини, руҳиятини ўзида акс эттиради. Биз турли тилларни ўрганар эканмиз, бу жараёнда уларга кўп маротаба дуч келамиз. Шу сабабдан, халқ мақолларини ўрганиш, тадқиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ишнинг мақсади инглиз ва ўзбек миллий дунё тасвирларини акс этишда мақолларнинг ролини ва уларнинг миллий-маданий хусусиятларини аниқлашдир.