Ушбу курс ишида Ўзбекистон иқтисодиётини модернизациялашда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг аҳамияти ва хусусиятлари, инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг назарий асослари, инвестиция лойиҳаларининг молиявий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларининг мазмуни, моҳияти ва хусусиятлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ўзига хос билим ва малакани талаб этар экан, ўз навбатида, лойиҳага доир рисклардан ва уларга тегишли барча маълумотлардан хабардор бўлиши лойиҳанинг муваффақиятга ижобий таъсир кўрсатади.