Ўзбекистон Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 1875 – сонли қарорида белгиланган талаблар ва вазифалардан келиб чиққан холда инглиз тилини ўргатишнинг энг замонавий ва илғор педагогик технологиялари, ҳамда методлар тамойиллари асосида 2 синф ўқувчилари учун “Kids’ English” номли ўқув методик мажмуаси (дарслик, иш дафтари, ўқитувчилар учун қўлланма ва мультимедиа ресурси) яратилишида чет тиллар кафедраси ассистенти Максудова О.Н. фаол қатнашиб, муаллифлар гурухи қаторидан ўрин олди. Ушбу ўқув методик мажмуа 2014 йилда нашр этилиб, амалда Республикамиз ўрта таълим мактабларда қўлланиб келинмоқда.