Мустақилликка эришилганидан сўнгги даврда Ўзбекистон ҳаётида тубдан иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар юз берди. Уларга асосланган ҳолда миллатимиз ўзининг миллий ўзлиги, маъанавияти ва миллий қадриятларига қайтди, диний қадриятларини қайтадан тиклади. Ўзининг миллий манфаатларини чуқурроқ ва кенгроқ англай бошлади.