Суд ҳокимияти давлат ҳокимиятининг алоҳида мустақил тармоқларидан бири бўлиб, жамият ҳаётида одил судловни амалга оширишга сафарбар этилган. Одил судлов ўз моҳиятига кўра, давлат фаолияти ҳисобланади, бунда ваколатли суд муассасаси ҳуқуқ нормалари талабларини бузиш оқибатида келиб чиқувчи низоли ҳолатларни муҳокама этиб, ҳал қилади.