Фан ва техникада силжиш, сатҳ, босим, сарф ва бошқалар оптоэлектрон ўзгарткичларнинг кенг тараққийлашувига эришилди. Оптоэлектрон ўзгарткичларнинг афзаллиги конструкциясининг соддалиги, ишончлилиги, сезгирлиги ва арзонлигидадир. Оптоэлектрон ўзгарткичларнинг назарияси ва ҳисоби бўйича муаммолар турли хил китоблар, монографиялар, мақолаларда кўриб чиқилган.
Кичик силжишли чизиқли оптоэлектрон ўзгарткичларга асосланиб, сатҳ ўлчаш оптоэлектрон ўзгарткичининг конструкцияси ва ўлчаш сҳемаси ишлаб чиқилган бўлиб, ундан технологик ишлаб чиқаришларни назорат қилиш ва бошқарувидаги сатҳ ўлчашлар учун фойдаланиш мумкин.