Бутун жаҳонда тикланадиган энергия манбаларига қизиқиш кундан-кунга ошиб бормоқда. Буларга биринчи навбатда қуёш, шамол ва биоэнергия манбаларини қайд этишимиз мумкин.
Тикланадиган энергия манбаларидан бири қуёш энергияси ҳисобланиб, йилнинг асосий қисми очиқ ва иссиқ келиши туфайли Ўзбекистон куёш энергиясидан фойдаланишнинг барча иқтисодий йўналишлари бўйича афзалликларга эга.