Бинолардаги ҳаво муҳити ҳолати иншоотларнинг иссиқлик, намлик ва ҳаво режимлари мажмуи билан белгиланади. Бинонинг иссиқлик режимига иншоотлардаги иссиқлик муҳитини белгиловчи кўрсаткич ва жараёнлар таъсир кўрсатади. Иншоотнинг иссиқлик муҳити қатор омиллар: ҳарорат, ҳаво ҳаракати ва намлиги, тез ҳаракатланувчи оқимлар борилиги, ҳаво кўрсаткичларининг бино ўрни ва баландлигига қараб фарқланиши, ҳароратга боғлиқ нур иссиқлик оқимлари, ҳажм, юзанинг радиацион хусусиятлари ва уларнинг жойлашуви кабиларга боғлиқ.