Ўзбекистон саноат корхоналаридан жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви шароитида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник-технологик янгилаш, инвестиция жозибадорлигини ошириш, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш, бошқарув тизимини такомиллаштириш каби муҳим вазифаларни ҳал этиш тақозо қилинади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизациялаш, инвестициялардан янада самарали фойдаланиш бўйича 2015 йилга қадар қабул қилинган давлат дастурлари бу борадаги саъй-ҳаракатлар янада кучайтирилиши, корхоналарга замонавий технологияларни кенг жорий этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнини ривожлантириш, бунинг учун инвестициялар жалб этиш доирасини кенгайтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш зарурлигини кўрсатмоқда.