Мобил телефонлар, кўпинча уяли телефонлар деб аталади, замонавий электр алоқа воситаси сифатида ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб бораяпти. Дунёнинг айрим қисмларида улар ишончли ва ягона алоқа воситаси ҳисобланади. Бошқа жойларда эса бу телефонлар жуда кенг тарқалганлигининг асосий сабаби, улар орқали узлуксиз алоқа қилиш энг қадрланадиган хусусият ҳисобланган – ишдами ёки дам олишдами, эркин ҳаракат қилишига тўсқинлик қилмаслигидадир.
Яшаш муҳитига тегишли табиий салбий таъсирлар дунё яратилибдики, мавжуд бўлиб, биосферадаги табиий офатлар ҳисобланувчи иқлимнинг ўзгариши, ер силкиниши, момақалдироқ ва б. уларнинг манбалари ҳисобланади.