Ҳозирги кунда амалга оширилаётган катта хажмдаги капитал қурилишлар, қурилиш конструксияларидан самарали фойдаланиш ривожининг жуда тез жадаллашувига туртки бўлди - конструксияларнинг турлари ва улардан тайёрланадиган xомашёлар тўxтовсиз такомиллашиб бормоқда. Шу боисдан уларни хисоблаш, лойихалаш ва тиклаш усуллари хам такомиллаш¬тирилмокда. Қурилиш конструксияларини хисоблашдан мақсад қурилишнинг самарадорлигини ошириш, унинг конструктив сxемаларини иxчамлаштириш ва конструксияларни типлаштириш асосида, иложи борича кўпрок тайёрлигини ошириш бўлса, иккинчиси - бу иморатлар ракобатбардош, юкори сифатли, шинам ва вазифавий қулай бўли¬шини таъминлашдир. Шу туфайли меxанизатсиялаштирилган ва автомат-лаштирилган теxнологик жараёнларни кўллаш билан бир қаторда қурилиш майдончаларида бажариладиган ишларга кенг имкониятлар очиб берилди.