Сизга тавсия этилаётган "Сут ва сут маҳсулотлари технологияси" фани бўйича маъруза матнлари тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, ушбу фанга доир асосий тушунчалар ва маълумотлар қисқача баён этилган. Фанни чуқур ва мукаммал эгаллаш мақсадида кўрсатилган адабиётлардан фойдаланишни тавсия этамиз.
Сизга тақдим этилаётган ушбу маъруза матнлари фанни ўрганишда илмий ва услубий ёрдам кўрсатади деган умиддамиз ва ўз навбатида Сизга омад тилаймиз.
Маъруза матнлари бакалавриат ва магистратура талабалари, аспирант, илмий ходимлар ва ўқитувчилар учун мўлжалланган.