Соатлар ҳар хил бўлади - қуёш соати, сув, қум, механиқ, электрон, кварц соатлар... Қуёш соати қуёшсиз, сув соати сувсиз, қум соати қумсиз, электрон соат электр токисиз, кварц соат батареясиз ишламайди. Фақат механиқ соатнинг ишлаши эгасига боғлиқ. Қулоғини бураб, “дам солса”, юраверади.