Оламни англамоқ, билмоқ, идрок этмоқ-тасаввурдан бошланади. Тасаввурлар олами шу қадар кенг, бепоён, миқёслики, руҳимиз унда парвоз қилади. Биз мислсиз эркинлик қувватидан лаззатни туямиз, вужуд талпинишидан куч олиб, моҳият сари фикран интиламиз, бу оламнинг рангин манзаралари қатига кириб борамиз...