Адабиётни ўқитиш учун махсус фан керакми? Жамиятда шунга эҳтиёж борми? Таълим босқичларида адабиёт фанини яхши ўрганиш ва ўргатиш учун адабиёт муаллимлари қайғуриши керакми ёки адабиётшуносларми, педагогларми ёки руҳшунос-психологларми? Албатта, бундай саволларнинг кети узилмайди. Улар кеча берилган эди, бугун ҳам берилмоқда, уларнинг эртага берилмай қолиши амри маҳол.