Мазкур ўқув қўлланма санъат ва маданият йўналишидаги магистратура бўлимларида “Бадиий cўз маҳорати”нинг назарий, амалий ва ижодий хусусиятларини қамраб олиб, адабий ва публицистик матнлардаги тарбиявий-эстетик таъсирчанликни оширишга, нутқ фаолиятимизнинг мазмунли ва таъсирчанлиги, аниқ, равон ва бетакрор бўлишидаги услубий ёндашишларга қаратилган. Ўқув қўлланмада фаолияти сўз санъати билан боғлиқ турли йўналишдаги ижодкор мутахассисларнинг тасаввур олами, фикр ва мақсад бирлиги, унинг хоҳиш-иродасини ифодаловчи сўзининг қудрати ва таъсирчанлигини ошириш кўзда тутилган.