Вақт шуни кўрсатадики, инсониятнинг телекоммуникация хизматларига талаби имконият даражасидан хам жуда тез суратда ўсиб бормоқда. 20 йил олдин толали оптик алоқа линиялари (ТОАЛ) фақат магистрал линиялар сифатида, шахар, давлат ёки қитъаларни бирлаштириш учун қўлланилган. Бугунги кунга келиб эса оптик толали “ўргимчак тўри” нафақат шахар ичидаги бинолар орасида балки, бир бино ичида хам қўлланилмоқда.