Жамият ақлий имкониятни ривожлантиришга қаратган, инсон олдига қўйган муҳим масалалардан бири унинг фақат фан асосларини эгаллашгина эмас, бироқ уларда исталган ҳаётий вазиятда муаммоли масалаларни ҳал этишнинг мос йўлини топишда уқув ҳосил қилиш ҳамдир. Мактаб олдида - бошланғич мактаб ёшидан бошлаб ўқувчиларда билимларни фаол билиш эҳтиёжи, ижодий фаолиятни режали ва мақсадга йўналтирилган ҳолда фаоллаштириш, мантиқий фикрлаш, ахборот техналогияларидан фойдаланиш қобилиятларни ривожлантиришни шакллантириш вазифалари турмоқда.