Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунини бажариш мақсадида Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими вазирликлари томонидан қатор меъёрий ҳужжатлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, қабул қилинган эди, шунингдек ахборот тармоғини шакллантириш, ахборот ресурсларини яратиш ва АКТни таълим жараёнида кўллаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.