Инсониятнинг ўз меҳнатини енгиллатишга муттасил интилиши ҳам информациялар ролини оширмоқда, уни қайта ишлаш, таҳлил ва синтез қилиш жараёнларини ҳал қилишни тақозо этмоқда. Дунёнинг турли нуқталарида туриб ўзаро ҳамкорлик ишларини олиб бориш, биргаликда янги техника ва технологиялар устида иш олиб бориш, умуман олганда ўзаро тез ахборот алмашиш анчагина муаммолар туғдирарди.