Нутқ таъсирчанлиги ва маълумот етказувчанлик билан боғлиқ жараёнда нафас ва овознинг ўз ўрни бўлади. Овоз имкониятлари нафас билан ўзаро боғлиқ бўлгани ҳолда бири иккинчисини ойдинлаштиради. Товушнинг тўғри чиқиши, нутқнинг равшан бўлиши, дикциянинг тўғри шакланишида нафаснинг роли сезиларли. Шам ўчириш, гул ҳидлаш каби нафас машқлари билан биргаликда овоз ўхшатишлари, яъни муқаллидлик борасидаги ҳолат ва ҳаракатлар ҳам ўз қийматига эга.