Назарий маълумотларнинг амалий машғулотлар билан уйғунлиги масаласи, шубҳасизки, комплекс машқларни муваффақиятли бажариш билан реаллашади. Унда тез айтиш намуналари, сажъдан фойдаланиш, нутқ техникасининг таркибий қисмлари саналмиш нафас, овоз ва унинг ишлатилиши билан боғлиқ масалалар ўз ифодасини топган.