Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим ва тарбия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. Зеро, тарбия орқалигина юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг дунёқарашини миллий ғоя асосида шакллантириш, айниқса ёшларни баркамол шахс сифатида камол топтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, келажак истиқболларини яратиш мумкин.