«Таълим тизимидаги ислоҳотларни муваффақиятли равишда амалга ошира олсак — дейди И.А.Каримов, тез орада биз ҳаётимизда ижобий маънодаги «портлаш эффекти»га, яъни унинг самарасига эришамиз». Бунинг маъноси шундаки, «Кадрлар тайёрлаш Мил¬лий дастури»да назарда тутилган вазифалар тўлиқ амалга ошган тақдирда, Президентимиз таъкидлаганидек биринчидан, ижтимоий-сиёсий иқлимга ижобий таъсир қилади ва натижада мамлакатимиздаги мавжуд муҳит бутунлай ўзгаради.