Инсонларнинг пайдо бўлиши билан яшаш муҳит муаммоси ва инсонни табиатга ижобий ва салбий таъсири муносабати масаласи: ҳайвонот ва ўсимлик, ер, сув, ҳаво ва бошқа табиий унсурлар билан муносабати масаласи қадимдан кишиларнинг доимий назоратида турганлигини кўришимиз мумкин. Қадимдан ота-боболаримиз атроф-муҳитни, табиатни муқаддас санашган, уларни эъзозлаб ҳурмат қилишган, айниқса ислом динида табиатни муқаддас санашганлиги тўғрисида тарихий манбаларда аниқ кўрсатилган.