Респубикамиз иқтисодини бозор муносабатлари асосида ташкил этиш пиллачилик тармоғи олдига муҳим вазифа, яъни сифат жиҳатидан жаҳон андозалари талабларига жавоб бера оладиган пилла етиштириш вазифасини қўймоқда. Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида корхоналарни модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этган ҳолда мавжуд хом-ашёни тўла сифатли қайта қайта ишлаб, тайёр маҳсулот даражасига етказиш соҳанинг долзарб вазифалардан биридир. Бу вазифани ипак қурт уруғчилиги корхоналарида парваришланаётган элита ипак қуртлари капалакларининг наслдорлик хусусиятларини яхшиламасдан амалга ошириб бўлмайди.