Дунёдаги халқлар ва миллатларнинг озодлик йўлидаги курашлар тарихи шундан далолат берадики, жамият ҳаётидаги туб бурилишлар даврида ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзи буюк йўлбошчиларни майдонга чиқаради. Ҳиндистон тарихида Махатма Ганди, Америка Қўшма Штатлари тарихида Жорж Вашингтон, Франция тарихида Шарль де-Голль, Туркия тарихида Мустафо Камол Отатурк ана шундай тарихий миссияни ўз зиммасига олиб, она халқининг миллий-озодлик курашига бошчилик қилганини яхши биламиз.