Ижтимоий психология жуда қадимий ва шунинг билан бирга у ўта навқирон фандир. Унинг қадимийлиги инсоният тарихи, маданияти ва маънавиятининг қадимий илдизлари билан белгиланади. Улар аслини олиб қараганда, у ёки бу жамиятда яшаган кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатларнинг ва тафаккурнинг хосиласи эканлиги билан эътироф этилса, у - ўз услубиёти, предмети ва фанлар тизимида тутган ўрнининг янгилиги инсоният тараққиётининг энг янги даврида шаклланганлиги ва ривожига туртки берганлиги билан тавсифланади.