Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни аҳамияти беқиёсдир. Дарҳақиқат, кичик тадбиркорлик субъекларининг ташқи иқтисодий фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларини ўрганиш долзарб масалалардан бўлиб ҳисобланади. Зеро, ташқи иқтисодий фаолият орқали мамлакат иқтисодиёти ривожланади, шу билан бирга, экспорт муносабатларини самарадорлигини ошириш имконияти яратилади.