Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатлари кириб келар экан, мулкдорлар синфини шакллантириш, хусусий мулкчиликни қарор топтириш ва ўз ўзидан турли ташкилий ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, устувор вазифа этиб белгиланди. Ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида хусусийлаштириш, хусусий мулк эгалари қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш эътироф этилдики, бу ҳолат республикада мулкдорлар синфи кенг шаклланишини таъминлади.