Ҳуқуқ нормаларининг энг асосий вазифаларидан бири жамиятдаги шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, ундаги иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, уларнинг субъектив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Бундай вазифани амалга оширишда фуқаролик ҳуқуқининг, айниқса, ундаги вакиллик институтининг ўрни аҳамиятлидир.