Жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш

Жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-12 17:16:42
Жиноят процессуал ҳуқуқида медиация ва уни такомиллаштириш Агар азалдан олдимизга қўйган улуғ мақсадларимиз, яъни ривожланган демократик ва ўз фуқароларига фаровон турмуш шароитларини яратишга кўмаклашадиган жамият қуришга интилиш йўлида бошқа соҳалар қатори жиноят судлов ишларини юритиш соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Булар инсонларга фақат фаравон турмушнигина эмас, шу билан бирга шахс ҳуқуқларини янада муҳофаза қилишни назарда тутувчи ҳуқуқий механизмни яратишни ҳам кўзлайди, десак айни ҳақиқат. Бугун шахс ҳуқуқларини янада кафолатлаш, уларни ҳар хил тажовузлардан маҳофазалаш масалалари давлат дастурлари, сиёсатнинг устувор йўналишлари даражасида ҳал этилмоқда. Мазкур масалага алоҳида ўз эътиборини қаратиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлайдики, “Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, жиноий-ҳуқуқий сиёсатни такомил-лаштиришда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш энг муҳим йўналишга айланди” . Бундан кўриниб турибдики, жиноят судлов ишларининг халқчиллик қоидаларини назарда тутувчи иқрорлик ва узр асосида қурилган медиация тартиби яъни тарафларларнинг ярашуви жиноят судлов ишларини юритишнинг либераллашувида муҳим аҳамият касб этади. Хусусий мулкчилик асосида ривожланган давлатларда ҳуқуқнинг ажралмас бўлагига айланган медиация қоидалари биз учун бегона бўлмасада, бир оз янгилик дейиш мумкин. Бир пайтлар собиқ шўролар давридаги хусусий айблов тартибида ишларини юритиш, 2001 йилдан ўзининг ижобий ютуқлари билан амалда бўлиб келаётган ярашув институти ҳам жиноий низоларни ҳам қилишда тарафлар ва одил судлов манфаатини уйғунлаштиришда етарли эмас. Халқаро статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги ҳуқуқ билан ҳал қилинаётган барча низоларнинг 35-40 % медиация йўли билан ҳал қилинаркану, медиация тартибида ҳал қилинган низоларнинг тахминан 85% кутилган ижобий натижани берар экан . Амалдаги ярашув институтининг янада ривожлантириш тенденциялари билан боғлиқ жиноят ишларини юритишда медиация мавзуси қуйидаги сабабларга кўра долзарб ҳисобланади: Биринчидан, назарияда медиацияни Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунчилигига жорий қилиш, унинг мазмуни, таъсир доираси ва қўлами ҳақида турли ёндашувлар мавжуд. Иккинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг иш ҳамжи (юки), уларнинг одат ва ахлоқ қоидаларига риоя қилиш тарзидаги фуқаролик бурчлари айрим кезларда жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги қоидасининг бузилаётганлиги очиқ тан олишга ундайди. Учинчидан, МДҲ мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб ишлаб чиқилган амалдаги жиноят ва жиноят –процессуал қонунчиликнинг мулк, мулкий низоралар, вояга етмаганлар ва бошқа масалаларга хос қоидалари инсониятнинг ҳозирги ривожланганлик даражасига мос эмас. Буларга арзимас юридик ишларнинг ечимини топиш учун узоқ муддатлар кутилиши, жиноят натижасида келиб чиққан зиёндан кўра қиймати юқори бўлган вақт ва моддият харажатини келтириб ўтиш ўринли деб ўйлаймиз. Тўртинчидан, Ўзбекистонда либерал¬лаштириш сиёсати бўйича амалга оширилаётган тадбирлар устида илмий изланиш олиб бориш, фан ва амалиётнинг бир-бирига ҳамоҳанг бўлишини таъминлаш медиация институтининг ривожи билан боғлиқ бўлиб, буни ўрганиш жиноят процессуал ҳуқуқи назариясининг муҳим вазифаларидан биридир. Бешинчидан, юртимизда 2001 дан бери амал қилиб келаётган ва ЖКнинг 661-моддасида ва ЖПК 61-бобида ўз ифодасини топган ярашув институти суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим йўналишлари-инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш механизмини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган бўлиб, ушбу институтни ўрганиш ва уни жаҳон стандардлари даражасида амалда кенгайтириш давр талабидир. Олтинчидан, кўп олимларнинг фикрича, тарихи ва келиб чиқиши мураккаб бўлишига қарамасдан, “қон даъвоси” одати кўп давлатларда у ёки бу кўринишда (италян тилида – вендетта, эски немис тилида – файда, чечен тилида – чир деб аталган ва яҳудий, юнон, рим, славян ва америкаликларда ҳам) мавжуд бўлган. Давр талаби билан бу институт (“қон даъвоси”)нинг ўрнига ярашув институти қўлланила бошлаган ва кейинчалик у ҳуқуқ нормаси даражасига кўтарилди. Яъни, медиация институти ривожланган ғарб давлатларида сўнгги 20-30 йил ичида кириб келган янги институт бўлишига қарамасдан у биз учун, аслида, янгилик эмас. Халқимиз менталитетига азалдан хос бўлган лекин маълум сабабларга кўра йўқ бўлиб кетган жиноят процессининг муҳим қисмларидан бўлган институт 2001 йилда тикланди ва биз жаҳон давлатлари орасида интеграциялашув жараёни илғор кетаётганини инобатга олиб, ярашув институтини кенгайтириш фойдадан ҳоли бўлмайди. Еттинчидан, ярашув институтининг афзаллик жиҳатлари кўп бўлишига қарамасдан, шахс “давлат томонидан кечирилган”, “ярашган” инсон сифатида эмас, балки “жиноят содир қилган” фуқаро сифатида қаралаяпти (кейинчалик). Бир институт жиноят процессида қўлланилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол бўлиши каби оқибатга олиб келар экан, демак у, бизнинг фикримизча, тадқиқот субъекти бўлиши керак.

Дабавлено : 2021-04-12 17:16:42

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш