Жиноят процессида фуқаровий даъвони ҳал қилишда қонунчиликка риоя қилиш

Жиноят процессида фуқаровий даъвони ҳал қилишда қонунчиликка риоя қилиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-12 17:16:35
Жиноят процессида фуқаровий даъвони ҳал қилишда қонунчиликка риоя қилиш Мамлакатимизда сўнгги йилларда жиноят процессида шахс ҳуқуқларини ҳар томонлама эътироф этиш ва ҳимоя қилишга қаратилган, инсон ҳуқуқларини олий қадрият сифатида эътироф этишга асосланган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу авваламбор, давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилишга қаратилган фаолияти негизида фуқароларнинг иззат-нафси ва қадр-қиммати, ҳаёти ва саломатлиги, шахсий эркинлиги ва мол-мулкини ҳимоя қилиш билан изоҳланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига биноан хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкдан маҳрум этилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Юқоридаги конституциявий қоида жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан жиноий жазолар тизимидан мол-мулкни мусодара қилишни чиқарилганида ҳам намоён бўлди . Бу ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, инсон манфаатларини таъминлаш учун” , деган фикрларини яна бир бор амалда тасдиқлайди. Шу билан бирга содир этилган жиноят нафақат қонун билан қўриқланадиган муносабатларга, шу жумладан, инсон манфаатларига ҳам маълум даражада зарар етказади. Зарар моддий, жисмоний, ёки маънавий шаклларда намоён бўлади. Умумэътироф этилган принципларга асосан етказилган зарар қопланиши ёки бартараф этилиши лозим. Бу вазифа фуқаролик ҳуқуқидаги зарар институти, жиноят процессида жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш институти орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг бешинчи бўлимида тартибга солинган жиноят натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш механизмида фуқаровий даъво институти муҳим ўрин эгаллайди. Жиноят процессида жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни қоплаш, шунингдек жабрланувчини дафн этиш ёки уни стационарда даъволаниши ҳаражатларини ҳамда суғурта тариқасида унга тўланган пул, нафақа ёки пенсия пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий даъволар кўрилади. Жиноят процессида фуқаровий даъвони кўриб чиқишда жиноят натижасида жабрланганларнинг ўзларига етказилган мулкий зиённи ундиришга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш процессуал механизмининг таъсирчанлиги кўп жиҳатдан судлар фаолиятининг самарадорлигини ҳам белгилаб беради. Судларда фуқаровий даъволарни кўриб чиқиш амалиёти шуни кўрсатадики, судьялар фуқаровий даъволарни муҳокамасини таъминлаш учун судгача бўлган тайёргарлик ишларига кўп ҳолларда етарлича эътибор қаратмайдилар, улар фуқаровий даъво масаласига нисбатан иккинчи даражали сифатида қарашади, бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича қўзғатилган фуқаровий даъволарни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда судьяларнинг ўзлари томонидан жиноят-процессуал, фуқаролик ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари қоидаларини кўпинча бузишига олиб келади. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий вазифаларидан бири – бу суд қарорлари ижроси тизимини такомиллаштиришдир. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий асосини тартибга солувчи кўплаб қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб берувчи қоидалар мавжуд бўлиб, жиноят иши процессида фуқаровий даъвони қўзғатиш ва кўриб чиқиш тартиби, бундай даъвони таъминлаш тартиби ва шартлари қоидаларда қисман белгилаб берилган.

Дабавлено : 2021-04-12 17:16:35

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш