Вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Magistrlik dissertatsiyasi
Nashr etilgan yili:
2014
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-12 17:16:27
Вояга етмаганларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари Маълумки ҳар бир соҳа ўзининг муайян тарихий ривожланиш босқичларини босиб ўтади. Ўзбекистонда ҳам бугунги кўринишдаги вояга етмаганлар жиноят ишларини юритиш тартибининг вужудга келиши маълум бир тадрижий босқичларни босиб ўтган. Ўрта асрнинг мусулмон ҳуқуқшунослари ва ҳозирги замон тадқиқотчилари вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлари ва жиноятларига доир ишларни кўриш, уларни таҳлил қилиш мусулмон жиноят ҳуқуқининг ўзига хос томонларини янада чуқур ўрганишга яқиндан кўмаклашади. Уларнинг кўпчилигини негизида иккита асосий мезон: у ёки бу ноўрин қилмишлар учун жазо белгилаш даражаси; бузилган ҳуқуқ ва манфаатларнинг характери ётади. Совет даври олими М.Муллаев мусулмон суд юритиш амалиётидан маълумки, қозилар хеч қачон айбдорнинг ақли расолиги, унинг вояга етган- етмаганлиги ғамини емаганлар ,- деб таъкидлайди. Ушбу фикрни унчалик ҳам асосли деб бўлмайди, чунки машҳур Француз олими Р.Шарль мусулмон жиноят ҳуқуқида жиноят субъекти тушунчаси батафсил ёритилганлигини юқори баҳолаб: мусулмон ҳуқуқига биноан, эс-ҳуши жойида бўлган, дин ва фуқаролик ҳуқуқи нуқтаи назари талаб қилган даражада ўз қилмиши учун жавоб бера оладиган шахсгина ҳар бир хатти-ҳаракати учун тўла жавобгар ҳисобланади. Эс-ҳушининг йўқолишига сабаб бўладиган савдоийлик ҳам (ақли норасолик) жавобгарликдан озод қилувчи ҳолатлар саналади деган . Шариатда балоғат ёши қизлар учун – 9 ёш, ўғил болалар учун – 12 ёш қилиб белгиланган. Лекин 9 ва 12 ёш вояга етганликни белгиловчи энг кичик ёш ҳисобланиб, умумий балоғат ёши 15 ёш деб белгиланган. Мусулмон ҳуқуқида балоғатга етмаган шахсларга жазо тайинланмаслиги белгилаб қўйилишига қарамай, 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган жиноятчи ўсмирларга “Таъзир” жазоси қўлланилганлиги айтилган . Бундан келиб чиқадики, шариат қонунлари бўйича судда вояга етмаганинг ишини кўришда жиноят содир этган шахснинг вояга етган ёки етмаганлиги инобатга олинган, лекин эътиборимизни шунга қаратишимиз лозимки, ушбу қонунчиликда шахснинг балоғат ёшига етиб тўла муомала лаёқатига эга бўлиши ва жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган жиноят субъект ёши бир-биридан ажратилмаган. Яъни шахс ҳам фуқаролик ҳуқуқий нуқтаи назардан, ҳам жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан вояга етган деб топилиши учун битта ёш цензи белгиланганган. Вояга етмаганларнинг иштирокида судгача иш юритишнинг маълум қоидаларини белгилаб берувчи норматив ҳуқуқий қоидалар ишлаб чиқилиб, қонунчиликка киритилганлигига юз йилдан ошди. Халқаро конгрессларнинг тавсиялари таъсири остида қабул қилинган (Лондон 1872 йил ва Санкт-Петербург 1891 йил) 1897 йил 2 июндаги “Ёш ва вояга етмаган судланувчилар тўғрисида”ги қонунда вояга етмаганларнинг қонуний вакилларининг иштирок этиши, масъул назорат, ахлоқ тузатиш колониялари қошидаги бўлинмага қамоққа олиш шаклидаги махсус эхтиёт чораларини қўллаш имконияти, вояга етмаганларнинг катта ёшдагилар билан биргаликда жиноят содир этганликда шерикчилик тўғрисидаги ишларни алоҳида иш юритувига ажратилиши, вояга етмаган айбланувчининг ақлий ва маънавий ривожланиш даражасини аниқлаш, мажбурий ҳимоя қилиш таъкидлаб ўтилган. Вояга етмаганларнинг жиноят ишлари бўйича иш юритувни белгилаб берувчи мазкур жиноий процессуал нормалар “Жиноий суд иш юритуви Устави”нинг 20 дан ортиқ моддаларида мустаҳкамланган, шу туфайли унда ушбу тоифадаги ишларни тергов қилиш ва судда кўрилишининг махсус қоидалари аниқ белгиланган. Вояга етмаганлар жиноят ишларини юритишнинг тарихий ривожланиши хусусида сўз юритганда собиқ СССР даврида вояга етмаганларнинг жиноят ишларини судга қадар юритилиши борасидаги қонунчилик хусусида тўхталиб ўтишни лозим. Собиқ Совет давлатини ривожланишининг турли тарихий босқичларида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар юзасидан тергов олиб боришнинг тегишли қонун билан белгилаб берилиши ва бу ишларни самарали ташкил этилишига шу даврларда ҳам алоҳида эътибор билан қаралган. Жиноят процесси фанида вояга етмаганларнинг жиноят ишлари бўйича иш юритишни белгилаб берувчи меъёрлар ҳам батафсил кўрсатиб ўтилган эди.

Дабавлено : 2021-04-12 17:16:27

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш