Мақолада раҳбар шахсининг индивидуал психологик хусусиятлари унинг жамоани бошқаришига таъсир кўрсатиши шунингдек индивидуал психологик хусусиятлар
таркибига кирувчи темперамент, характер, қобилият, истеъдод кабиларни муҳим ўрни баён этилган. Бошқарув жараёнини мақсадга мувофиқ равишда амалга ошириш учун раҳбар идора қилишнинг қайси бўғинида бўлишидан қатъий назар муайян қобилиятга эга бўлиши кераклиги, раҳбар ўзининг шахсий фазилатлари, мустаҳкам ҳарактери, кучли иродаси, барқарор ҳиссиёти, барча нарсаларга ва жабҳаларга нисбатан махсус қобилиятлари билан маълум ҳажмдаги меҳнат жамоаларини бошқариши ҳам асосий омил сифатида эътироф этилади.