Маълумки, оиланинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни ва оилавий ўзаро муносабат оқибатлари масаласи психолог ҳамда педагог олимларнинг диққат
марказида турган муаммолардан биридир. Бу муаммога бағишланган илмий изланишлар эса, асосан, ҳар бир миллат менталитети, ўша жамиятда устувор бўлган
оилавий қадриятлар, урф-одатлар ва маросимлар доирасида турли тадқиқотларнинг предмети бўлиб келган. Ушбу мақолада оилада камол топаётган ёш авлод
дунёқарашининг тўғри шаклланиши оила аъзолари ўртасида барқарор бўлган соғлом муносабатларнинг характерига боғлиқлиги қонуниятлари психологик тилда баён этилган. Шунингдек бола онгида ижобий ва салбий муносабатлар, низолар ҳамда уларнинг оқибатлари тўғрисидаги тасаввурлар шаклланишининг психологик
қонуниятлари тушунтириб берилган.