Ушбу мақола муносабатлар жараёни, коммуникатив, психологик, ижтимоий жараёнлар, миллатлараро, ҳалқлараро муносабатлар, маданиятлараро муносабатларнинг ижтимоий психологик жиҳатларига бағишланган бўлиб, буларнинг барчасига инсоннинг нуқтаи назари мавжудлиги ва акс таъсир этиши баён этилади. Инсон психологияси ижтимоий коммуникатив жараёнларда ижтимоий феномен сифатида намоён бўлиши ва атроф муҳитдаги ходисаларга ўз таъсирини билдириши қонуниятлари миллий қадриятлар мисолида талқин этилган.