Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Маънавият – ҳар бир инсоннинг ички руҳиятининг ижобий қирралари, ақл-заковати, унинг ўз-ўзини англаши, аниқ мақсадлар сари фаоллик кўрсатиш салоҳиятидир”. Бу ҳақиқатни мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш жараёнида маънавиятга берилаётган эътибор мисолида яққол ўз ифодасини топаётганлигини таъкидлаш жоиз.