Маълумки, таълимнинг янги лойихаси сифатида ҳар қандай педагогик технология ривожлантирувчи таълим тамойилларига асосланган бўлиб, ўқувчи шахсига йўналтирилмоғи керак. Илғор педагогик технологиялар қўлланиладиган таълим жараёни марказида ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги самарали фаолияти туради. Шундай экан, бу икки шахснинг ҳамкорлиги, ўзаро мулоқоти, бир-бирига кўрсатадиган таъсири энг замонавий ва миллий талаблар асосида ташкил топиши лозим. Бунинг учун биринчи навбатда, ўқитувчи таълим-тарбия жараёни олдига қўйилган талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқариш принциплари ҳамда йўлларини тўғри танлай олиши зарур.