“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга оширишда ёш авлодга чуқур билим берадиган, фикрлаш доираси кенг, касбий кўникмаларга эга бўлган, ҳуқуқий демократик жамият аъзоларини Озод ва Эркин (курсив – И.А.Каримовники) яшашга, мустақил фикр юритишга ўргата оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш асосий вазифа қилиб белгиланган. “Илгари бирор бир мамлакатнинг тараққиёти ва куч-қудратини ифодалаш ва баҳолаш учун унинг мавжуд бўлган табиий бойликлари ва иқтисодий салоҳияти ҳақида сўз юритилар эди.